Профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда
Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус хизматлари томонидан корхона, муассаса, ташкилот бино ва иншоотларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус хизматлари томонидан корхона, муассаса, ташкилот бино ва иншоотларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.
Маълумки, об-ҳавонинг совиши билан иссиқликка бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ортиши натижасида ёнғин рўй бериш эҳтимоли кўпаяди. Ушбу ҳолат ҳисобга олиниб, фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ёнғин ва унинг олдини олишга эътибор кучайтирилаётир.
Шу мақсадда бошқарма таркибидаги ёнғинга қарши кураш қисмлари ҳудудий газ, электр таъминоти корхоналари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Шароф Рашидов туманида тадбир ўтказди.
Тадбир давомида бошқарманинг ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари тумандаги тегишли бошқарув ва жамоатчилик вакиллари иштирокида умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, корхона, ташкилотлар, аҳоли хонадонларида бўлиб, куз-қиш мавсуми учун олиб борилган тайёргарлик ишларини ўрганиб чиқишди.
Ўрганиш давомида фавқулодда вазиятларнинг хавфсизлик талабларининг бузилиш ҳоллари бартараф этилиб, ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш ва ёнғин ўчириш анжомларидан фойдаланиш тартиблари хусусида батафсил тушунчалар берилди.
Ўтказилган профилактика тадбирлари давомида ҳудуддаги 55 корхона, ташкилот ва муассасалар, 18 минг 600 аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилди. Мутасадди ташкилот ходимлари билан бирга кузатув давомида газ ва электр тизимида 264 та камчиликлар аниқланиб, уларнинг 95 таси жойида бартараф этилиши таъминланди.
– Бу каби профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда, – дейди Шароф Рашидов ФВБ бошлиғи ўринбосари Салоҳиддин Эшматов.
– Туманда жорий йилнинг саккиз ойида ёнғин ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,4 фоизга камайди. Бу тизимимиз томонидан мунтазам олиб борилаётган профилактика тадбирларининг самарасидир.