Профессионал бокс: Ғиёсов очколар ҳисобига имкониятни бой берди
Мисрда ташкил этилган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов рингга кўтарилди.
Ярим ўрта вазн тоифасида WBA Regular камари учун кечган жангда Шаҳрам Ғиёсов англиялик Жек Кеттералга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Деярли тенг курашлар остида ўтган, айрим вазиятларда ҳамюртимизнинг устунлиги кўринган жангда ҳакамларнинг (109-118, 108-119, 111-116) қарорига мувофиқ европалик боксчи очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
Айтиш лозим, бугунгача Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда 17 та жанг ўтказиб, барчасида муваффақият қозонганди. Ушбу натижа эса унинг фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА