Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. “Муқимий” номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ташкил этилган учрашувда 400дан ортиқ сайловчилар иштирок этди.

Учрашув аввалида номзоднинг ишончли вакили Феруза Муҳаммаджонова сўз олиб, Алишер Қодировнинг меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Йиғилганларни сайловларда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришга чақирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодиров йиғилганларни сайловолди дастури билан таништирди.  

Номзодининг сайловолди дастури бешта устувор йўналиш ва қирқдан ортиқ вазифаларни ўзида жамлаган бўлиб, “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори ҳамда “Инсон ўзгарса — жамият ўзгаради” ғояси асосида ишлаб чиқилган. Жумладан, тарбия ва таълим, давлат бошқаруви, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий адолат, қадриятларга ҳурмат ва фуқаро эркинликларини таъминлаш, ташқи сиёсат соҳасини қамраб олган.

Шу маънода, партия ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишга ҳаракат қилмоқда.

Президентликка номзод Алишер Қодиров иштирокчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирар экан, у ўз сўзида мамлакатимизда амалга оширилаётган сўнгги беш йилдаги ислоҳотлар ва уларнинг самарасига тўхталди. Номзод Ўзбекистончалик аёлларини қадрлайдиган мамлакатлар жуда кам эканлигини, Ўзбекистон ўз халқини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида дунёга намуна бўла олаётганини, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”ларнинг юритилиши бунга яққол мисол эканлигини таъкидлаш билан ўз нутқини давом этдирди ва партия айнан ушбу тизимни янада такомиллаштириш тарафдори эканлигини қайд этди.

Учрашувда номзод сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Тадбирда турли соҳа вакиллари ҳам сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастури юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод “Инсон ўзгарса — жамият ўзгаради” ғоясини илгари сурмоқда