Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун навбатдаги брифинг ўтказди.

Тадбир аввалида давлатимиз раҳбарининг ўтган ҳафтадаги фаолияти ҳақида қисқача ахборот берилди.

Ўтган ҳафта муҳим воқеаларга бой бўлди. Хусусан, давлатимиз раҳбари уч куннинг ичида иккита ҳудудга ташриф буюрди. Шунингдек, йиғилиш, тақдимот ва видеоселектор ҳам бўлди.

Президент 8 август куни Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Дунёда зиддиятлар кучаяётган, транспорт йўлакларида турли муаммолар бўлаётган ҳозирги шароитда қўшни мамлакатларимиз янада жипслашиб, алоқаларни кенгайтириши керак. Шу боис йиғилишда аввало иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.

9 август куни бўлиб ўтган тақдимот ҳам шу соҳа билан боғлиқ. Унда халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали экспортни ошириш чоралари муҳокама қилинди.

10 август куни Президентимиз Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Дастлаб Юнусободда янгитдан қурилган Тошкент архитектура-қурилиш институтига борди. Кейинги манзил Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласи бўлди. Давлатимиз раҳбари бу ерда амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди, фаоллар билан суҳбатлашди.

Маълумки, Президентимиз 6 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека марказлари ташкил қилиш зарурлигини айтган эди. Яқинда пойтахтимизнинг Яшнобод туманида шундай марказ ташкил этилди.

У ерда ипотека бозоридаги ҳамма таклифлар умумлашган. Аҳолига Тошкентда қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади.

[gallery-8310]

Ўтган ҳафтадаги яна бир ташриф 12 август куни Бекобод шаҳрига бўлди. Президентимиз дастлаб Ўзбекистон металлургия комбинатидаги иккита лойиҳа: биринчиси – шу йил ишга тушган арматура корхонаси ва иккинчиси – энди қурилаётган қуюв прокат мажмуаси билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи якунида «Металлург» клуби қошидаги футбол академиясида ҳам бўлди.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди. Бу ватанимиз тарихида биринчи шундай ғалабадир. Бу бутун халқимиз қатори Президентимизни ҳам жуда хурсанд қилди. Давлатимиз раҳбари ўша заҳотиёқ шахматчиларимизга қўнғироқ қилиб, уларни табриклади. Махсус фармон билан шахматчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Шунингдек, Президентимиз ҳафта сўнгида касб байрамлари муносабати билан қурилиш соҳаси вакилларига ҳам табрик йўллади. 

Брифингда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берилди.

17-18 август кунлариПрезидентимиз Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.

Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Алоҳида эътибор “яшил иқтисодиёт”, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.

Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Шу билан бирга Президентимиз Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади. Шуни айтиб ўтиш керак – ушбу ташриф охирги 30 йилда Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига биринчи ташрифи бўлади.

Ҳафта давомида Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумки, ўтган йили Президентимизнинг мутлақо янги форматдаги учрашуви – тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш йўлга қўйилди. Биринчи шундай учрашув ўтган кун – 20 август эса юртимизда Тадбиркорлар куни деб белгиланди.

Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қиладилар, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатадилар, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қиладилар.

Бу йилги тадбирни 22 август куни ўтказиш мўлжалланган. Маълумот учун, бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.  

ЎзА
 
English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз шу ҳафта давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига боради