Президентимиз давлат мукофотини олган ҳар бир инсоннинг меҳнати ва кўрсатган жасорати алоҳида эътирофга муносиб эканини таъкидлади
Шу кунларда жойларда унвон, орден ва медалларни қабул қилиб олаётган юртдошларимизга ҳам самимий табриклар айтилди.
Мукофотланганлар орасида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, юртимизга катта-катта сармоя ва замонавий технологияларни олиб келаётган хорижлик ҳамкорлар борлиги қайд этилиб, уларга ҳам миннатдорлик билдирилди.
Мамлакатимиз етакчиси мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
– Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради деб ишонаман, – деди давлатимиз раҳбари маросим якунида.
ЎзА