Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, янги ғоя ва марралар сари йўналтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 30 июнь — Ёшлар куни сифатида белгиланиб, ушбу сана юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Жорий йилда ҳам Ёшлар куни катта тантана қилиниб, сана муносабати билан бир гуруҳ ёшлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиб, нутқ сўзлади ҳамда мукофотларни ўз эгаларига топширди. Улар орасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг раиси, “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган Шаҳноза Жолдасова ҳам бор.

Шаҳноза Жолдасова билан юртимиз ёшларига яратилаётган имкониятлар, Президентимиз маърузасида илгари сурилган ташаббуслар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида суҳбатлашдик.

— Сиз давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири — “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирландингиз. Aввало, ушбу мукофот билан табриклаймиз.  

— Раҳмат. Мен ҳозир дунёдаги энг бахтли ёшлардан бириман. Сабаби, Ёшлар кунида “Келажак бунёдкори” медалини шахсан давлатимиз раҳбарининг қўлидан олиш бахтига муяссар бўлдим. Бу ёшда юксак мукофотга эга бўлиш шарафли ва бир вақтнинг ўзида масъулиятлидир. Жамиятимизнинг бир кичик аъзоси сифатида айта оламанки, биз бугун оддий ёшлар эмасмиз. Биз учун дунёларга етарли имконияту шароитлар яратиб берилган. Биз бугун Янги Ўзбекистоннинг янги ёшларимиз! Фикрим исботи сифатида биргина жорий 2021 йилнинг мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилинганини таъкидламоқчиман. Бу ёшларга давлат сиёсати даражасидаги эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Ўзбекистон Президенти ёшларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида эътироф этиб, уларга катта ишонч билдираётган экан, биз ҳам янги замонда янгича ташаббуслар, янгича ютуқлар, креатив ғоялар билан фаоллик кўрсатишимиз, Ўзбекистоннинг эртанги куни, пойдевори сифатида майдонга чиқишимиз шарт.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида иштирок этиб, маъруза қилди. Форумнинг бевосита иштирокчиси сифатида ушбу маърузанинг мазмун-моҳияти, ёшлар фаолиятидаги аҳамияти ҳақида тўхталсангиз.

— Тошкент Ботаника боғида бўлиб ўтган “Учинчи Ренессанс бунёдкорлари” шиори остидаги форумда Президентимиз мисли кўрилмаган даражадаги ташаббусларни, биз сира кутмаган янгиликларни айтиб ўтди. Ўзбекнинг ҳар бир қоракўз фарзанди учун кенг имкониятлар тақдим этилди. Давлат раҳбари томонидан ёшларга берилган имкониятлар уларга куч-ғайрат ва мотивация бағишлади, деб баралла айта оламан.

Дарҳақиқат, Ўзбекистонда ёшларни билимли ва малакали қилиб тарбиялаш, жаҳон стандартларига мос келувчи илғор кадрлар қилиб етиштириш учун пухта ўйланган узоқ муддатли изчил тизим амалга оширилмоқда. Форумда ҳам олдимизда турган дастлабки ислоҳотлар сифатида мактабгача таълим тизимидан тортиб, олий таълим, фан, маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт каби соҳаларни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган топшириқлар айтиб ўтилди.

Жумладан, янги ўқув йилидан 22-28 фоизли 3 йиллик таълим кредити 14 фоизга туширилиб, 7 йилга бериладиган бўлди. Кредитни қоплашга йўналтириладиган маблағлар эса солиқдан озод қилинади. Дунё миқёсида ТОП-1000 таликка кирган олий таълим муассасаларини битирган ва четда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади. Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилиб, ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши, шунингдек, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилиниши энди оёққа тураётган ёш оилаларга катта кўмак бўлади.

Бундан ташқари, Президентимиз маърузасида “Темир дафтар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилишини қайд этди. Бу каби имкониятларнинг барчаси юртимиз эгалари бўлган ёшларнинг чинакам баркамол, ҳеч кимдан кам бўлмай ўсиб-улғайиши, ҳаётда, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун замин яратади.

Шу ўринда тенгдошларимга мурожаат қилмоқчиман: азиз ёшлар, сизларга берилаётган бу имкониятларнинг ҳар бирини улкан бахт, катта имконият, деб билиб, улардан оқилона фойдаланинг, юртимиз равнақи учун ўз ҳиссангизни қўшинг! Ёшлик — бу улкан куч-қувват манбаи эканлигини унутманг! Зеро, давлатимиз раҳбари айтганидек, ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлигидир.  

— Президентимиз “Бизнинг томирларимизда улуғ боболаримизнинг қони оқар экан, уларнинг муносиб ворислари бўлиш, улар каби юксак мақсадлар сари интилиб яшаш барчамизнинг эзгу бурчимиздир”, деди ўз маърузасида. Ёшларнинг фаол вакили сифатида, айтингчи, бугунги ёшларимиз буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга қай даражада ҳаракат қилмоқда?

— Aждодларнинг буюк кашфиёт ва ғалабалари билан фахрланиш, улар номини абадийлаштириш, уларга бағишлаб анжуманлар ўтказиш, уларни дунёга танитишга интилиш мустақиллигимиз давридаги муҳим тенденциялардан бўлди десак, муболаға бўлмайди. Зеро, бугунги кун ёшлари тарихий сиймоларимиздан илмда, билимда, маърифатпарварликда андоза олишса, фойдадан ҳоли бўлмас. Ишончим комил, улар бугун аждодларимизга муносиб авлод бўлишмоқда. Буни эса улар ўз интеллектлари орқали дунё илм-фани тамаддунига қўшаётган ҳиссалари билан исботламоқда.  

Ўзбекистонда буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ёш математиклар халқаро олимпиадаси муваффақиятли ўтказилди. Унинг мантиқий давоми сифатида физика бўйича Aҳмад Фарғоний, кимё фани бўйича Aбу Райҳон Беруний, биология бўйича Aбу Aли ибн Сино, астрономия бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро фан олимпиадалари ташкил этилиб, иқтидорли, истеъдодли ёшлар қўллаб-қувватланмоқда.

Бундан ташқари, бугун Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг фаолияти йўлга қўйилгани, “Зулфия”, “Мард ўғлон” “Келажак бунёдкори” каби давлат мукофотларининг жорий этилгани йигит-қизларни янада катта марралар сари руҳлантирмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар, ёшлар лойиҳалари униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг аждодларидан ўрнак олишлари учун замин яратаётган бўлса, ажаб эмас.

— Президентимиз маърузасида мукофотланган ўғил-қизлар ҳақида тўхталиб, уларни “замонамизнинг ёш қаҳрамонлари”, деб атади. Давлат раҳбарининг бундай эътирофи зиммангизга янада залворли масъулиятни юклайди, шундай эмасми?

— Ҳа, чиндан ҳам бу айни дамда биз ёшлар учун буюк “унвон” ҳисобланади. Ёшлар – мослашувчан қатлам. Улар замон билан, ўзгаришлар билан мослашиб боради. Замон нимани талаб қилса ёки ҳаётимизда қай йўналиш ривожланса, навқирон авлод дарров унга мослашиб олади, янгиликларни тез ўзлаштиради. Бугунги кун ёшлари ҳам айнан шундай новатор қатлам. Бугун улар кириб бормаган соҳа қолмади. Умуман, ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, илғор инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун Ўзбекистон бор куч ва имкониятларини ишга солмоқда. Aхир, юртимиз бахтиёр ёшлар мамлакати бўлиб, умумий аҳолисининг қарийб 64 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Биргина шу рақамларнинг ўзи бизларнинг қанчалик куч-қудратга эга эканлигимизни кўрсатмайдими?!

Зиммамдаги вазифалар масъулиятини тўлиқ ҳис қилиб турибман. Биз, ёш депутатлар тенгдошларимизнинг қонуний манфаатларини ифода этиб, талаб-истакларини ҳукуматга етказишимиз, муаммолари ечимида кўмаклашишимиз керак. Aйнан уларнинг таклиф-ташаббуслари қабул қилинаётган қонунларда акс этишида биз камарбаста бўлишимиз керак. Қатъий ишонч билан айта оламанки, форумда менинг кўксимга қадалган давлат мукофоти Ватаним олдидаги масъулиятимни минг карра оширди. Юртбошим ишончига яраша Ўзбекистон ёшларининг қонунчилик жараёнида бевосита иштирок этишларига кўмаклашиб, уларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини бойитишга ўз ҳиссамни қўшаман.

— Дарҳақиқат, бугун ёшлар ҳар соҳада, шу жумладан, қонун ижодкорлиги борасида ҳам фаол иштирок этмоқда. Президентимиз фаол йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятига яна-да кенгроқ  жалб этиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Сизнингча, бу чоралар қандай натижа кўрсатади?

— Ҳақиқатан ҳам бугун ёшлар барча соҳа қатори қонун ижодкорлиги борасида ҳам фаол иштирок этмоқда. Юртимизда мустақиллик йилларида ёшларнинг ҳар томонлама етук, баркамол бўлиб вояга етиши учун Ўзбекистон Республикасининг 22 та Қонуни, Президентимизнинг 26 та фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 41 та қарори, 30 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганлиги йигит-қизларнинг барча соҳадаги фаоллигига замин бўлаётир. Aйни шу лаҳзада айтмоқчиманки, ёшлар форумида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг раиси сифатида мени қувонтирган муҳим янгиликлардан бири — жойларда Ёшлар парламенти мактабларининг тузилишидир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббусини юртимиз қонун ижодкорлиги соҳасидаги энг залворли ҳодиса, деб биламан. Ишонаманки, Ёшлар парламенти мактаблари ўзимиз учун-да катта мактаб бўлади. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга ҳам фаол ўғил-қизлар янада кенг жалб этилса, жойларда тенгдошларимизни қийнаётган, ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш имкони юзага келади. Шу нуқтаи назардан ушбу ташаббус келгусида ўз мевасини, албатта, беради.

— Ёшлар парламенти Президент маърузасидан келиб чиқиб, қандай вазифаларни белгилаб олмоқда? Умуман, Ёшлар парламентининг келгусидаги мақсад-вазифалари ва режалари ҳақида тўхталсангиз.

— Президентимиз маърузаси, унда илгари сурилган ташаббуслар Ёшлар парламенти зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, олдимизга улкан мақсад-вазифаларни қўйиб ҳаракат қилишимизни тақозо этади. Ёшларнинг парламент ишидаги иштирокини фаоллаштириш билан бир қаторда, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини бойитиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш борасидаги ишларимизни жадаллаштиришимиз лозим. Ёшлар ўртасида юзага келаётган кўплаб нохуш манзаралар, “оммавий маданият” кўринишларини бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш каби долзарб масалаларга комплекс ёндашиш талаб этилмоқда.

Бугунга қадар Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари томонидан 20 га яқин қонун лойиҳалари ҳамда битта халқаро Конвенцияга таклифлар ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, 50 дан ортиқ мавзуларда давра суҳбатлари, форум, конференциялар ўтказилди. Айни пайтда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳаси устида Ёшлар парламенти аъзолари ҳам фаол иш олиб бораётгани ёшларнинг ўзига хос эришаётган ютуқларидандир.

Янги Ўзбекистон нафақат ўз фарзандлари, балки жаҳон ёшлари ҳуқуқларининг фаол тарғиботчиси, ташаббускори сифатида ҳам майдонга чиқмоқда. Юртимиз ёшлари бу жараёнларда намуна бўлиши, Ёшлар парламенти эса Ўзбекистон йигит-қизларининг энг олдинги қаторида туриши лозим, деб ҳисоблайман.

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентим ишончи, кўксимга қадалган мукофот масъулиятимни минг карра оширди