English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: Янги Ўзбекистонни аёллари ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – менинг энг катта ниятим

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам арафасида Президент фармони билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёлларимиздан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медальларига, ўқиш ва ижодда, илм-фан, спорт ва жамоат ишларида фаол бўлиб келаётган қизларнинг яна 28 нафари Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди.  

Тадбирда ушбу мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.  

— Машаққатли, ҳалол меҳнатимиз билан бутун дунёнинг эътирофи ва ҳурматига сазовор бўлмоқдамиз. Энг муҳими, ҳар бир соҳа ва тармоқда Янги Ўзбекистон мактаби шаклланмоқда.  

Биз учун бугунги ўта оғир ва мураккаб замонда олдимизга қўйган улкан марраларни эгаллашда янада бирлашиб, ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифадир.  

Янги Ўзбекистонни аёллари ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – менинг энг катта ниятим.  

Ишончим комил, сиздек фидойи, шижоатли, меҳнаткаш аёлларимиз, бутун халқимиз билан бирга эзгу мақсадларимизга албатта эришамиз, – деди Президентимиз сўзининг якунида.  

ЎзА