Жаҳон ҳамжамияти глобал муаммолар фонида умумий ечимлар излаётган бир пайтда, Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммити ўзига хос муҳокамалар майдонига айланди. Айнан шу юксак минбардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан янграган ташаббуслар амалий ечимлар ва аниқ ҳаракатлар дастури сифатида дунё сиёсатчилари диққатини тортди. Бу нутқ Янги Ўзбекистоннинг глобал тараққиётнинг фаол иштирокчиси ва ҳаттоки меъморларидан бирига айланиш йўлидаги қатъий қадамини намоён этади.

Президент нутқининг пойдеворини Янги Ўзбекистондаги энг асосий тамойил – “Инсон қадри учун” ғояси ташкил этди. Бу тамойилнинг янгиланган Конституциямизда “ижтимоий давлат” мақоми билан мустаҳкамлангани, сўнгги йилларда юртимизда камбағаллик даражасининг 35 фоиздан 6,6 фоизгача камайгани каби аниқ далиллар билан асослангани Ўзбекистон таклифларига алоҳида залвор бағишлади. Зеро, мамлакатимиз энди дунёга фақат назарий таклифларни эмас, балки ўзида синовдан ўтган ва юксак натижа берган муваффақиятли тажрибани тақдим этмоқда. Шу боис, камбағалликка қарши кураш учун Глобал ижтимоий адолат фондини тузиш таклифи шунчаки эзгу ният эмас, балки аниқ иш механизмига эга бўлган, пухта ўйланган қадам ҳисобланади.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўртага ташланган яна бир муҳим йўналиш истиқболга қаратилган бўлиб, таълим ва муносиб меҳнат орқали ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беришдан иборат. Саводсизликнинг ўзи жаҳон иқтисодиётига йилига 1,4 триллион доллар зарар келтираётгани ҳақидаги факт таълимга киритилган сармоя энг оқилона инвестиция эканини яққол кўрсатади. Ўзбекистоннинг бу борада ҳам ўзининг амалий тажрибасига таяниши эътиборга молик. Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълимга қамровнинг кескин оширилаётгани, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли дастурлар Жаҳон Банки каби нуфузли ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Ижтимоий масъулият ва муносиб меҳнат бўйича глобал ташаббус эса ана шу ички ислоҳотларнинг мантиқий ва глобал давомидир.

Нутқда акс этган инсонпарварлик руҳи меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида янада яққол намоён бўлди. Дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ кишини қамраб олган ушбу ҳодисага бефарқ қараб бўлмайди. Ўзбекистоннинг халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилиш таклифи унинг нафақат ўз фуқаролари, балки тақдир тақозоси билан ўзга юртларда меҳнат қилаётган барча инсонларнинг ҳуқуқлари учун қайғураётганидан далолат беради. Бу, ўз навбатида, иқлим ўзгаришининг ижтимоий оқибатларига қарши курашиш ғояси билан ҳамоҳангдир. Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақасидаги фожиа оқибатларини бартараф этиш ва уни экологик инновациялар ҳудудига айлантириш борасидаги тажрибаси эса энг мураккаб муаммоларга ҳам ижодий ва самарали ечим топиш мумкинлигининг илҳомлантирувчи намунаси бўла олади.

Доҳа саммитида янграган бу фикрлар шунчаки ташаббуслар тўплами эмас. Бу – Янги Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги янги ўрни, янги қиёфаси ва янги овозидир. Бу – ички ислоҳотлар орқали эришилган ўзига ишончнинг ташқи сиёсатдаги проактив, бунёдкор ва инсонпарвар позицияга айланганининг ёрқин ифодасидир. Давлатимиз раҳбарининг нутқи дунё ҳамжамиятини ҳар бир инсон учун муносиб ҳаёт яратишдек эзгу мақсад йўлида бирлашишга қаратилган қудратли даъват бўлиб янгради. Бу даъват эса ўз юртида улкан ўзгаришларни амалга ошираётган давлатнинг жаҳон тараққиётига қўшишга тайёр бўлган салмоқли ҳиссасидир.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ,

Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташаббуслари: Миллий тажрибадан Глобал ечимларга