“Президент совғаси” болажонларга мунтазир
Янги йил байрами муносабати билан Президентимизнинг болаларга бериладиган совғалари Нурафшон шаҳрига ҳам келтирилди. Совғалар Тошкент вилоятидаги 970 нафар оилавий болалар уйлари, боқувчисини йўқотган, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандларига берилади.
“Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 турдаги ўқув қуроллари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва 12 ёшдан катталар учун планшет киритилган.


Бу йил ҳам ҳудудда вилоят ҳокимлиги, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва бир қатор тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Янги йил байрамини юқори савияда ўтказиш, ўғил-қизларга қувонч улашиш учун пухта ҳозирлик кўрилган.
А.Мусаев, Д.Эрназаров(сурат),
ЎзА мухбирлари