Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Президентимиз сўзининг якунида яна бир муҳим масалага тўхталди.
Шу ҳафтада муборак Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами кенг нишонланади.
Вилоят раҳбариятига ҳар бир маҳалла, кўча ва жамоат жойларида ободонлаштириш ишларини кучайтириш, эҳтиёжманд оилалар, нуронийлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Бозорлар ва йирик савдо марказларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркасини ташкил қилиш, умуман, одамлар байрамни кўтаринки кайфиятда, тинч ва осойишта муҳитда қарши олишлари учун барча шароитларни яратиш топширилди.
Президентимиз фурсатдан фойдаланиб, бутун Самарқанд аҳлини муборак айёмлар билан табриклаб, барчага сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида куч-қувват тилади.
Йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари, бошқа мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди, Самарқанд аҳли билан мулоқот қилинди.
ЎзА