Навоий шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят ҳудудий бўлимида Президент мактабига талабгор ўқувчилар учун тест синовларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Мажмуада имтиҳонларнинг шаффоф ва адолатли ўтиши учун пухта тайёргарлик кўрилган. Ўқувчилар тўлиқ Face ID текширувидан ўтказилиб, тест жараёнларига киритилмоқда. Имтиҳон саволлари Кембриж университетининг “Cambridge assessment international education” бренди остида фаолият юритувчи имтиҳон кенгаши томонидан тайёрланган. Тест ҳужжатлари имтиҳон бошланиш жараёнидан олдинроқ махсус қопларда келтирилиб, холислар иштирокида очилган ҳолда гуруҳлар учун бириктирилган масъуллар томонидан ўқувчиларга тарқатилди.  

[gallery-24169]

Ушбу босқичда ўқувчиларга математика фани бўйича 30 та топшириқдан иборат тест саволини ечиш учун 60 дақиқа вақт ажратилди.  

– Жорий йилда ҳам Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга кириш имтиҳонлари жараёнига қизғин ҳозирлик кўрилди, – дейди Навоий шаҳридаги Президент мактаби директори Алишер Ахмуратов. – Жумладан, 1500 нафарга яқин ўқувчи 2025-2026 ўқув йили учун my.gov.uz ва ariza.piima.uz платформалари орқали онлайн шаклда ҳужжат топширди. Агентлик тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари томонидан ҳужжатлар топшириш жараёнида уларга ихтиёрий равишда ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаблардан бирини қўшимча танлаш имкони берилди. Имтиҳон ўтаётган мажмуада ўқувчиларнинг ҳар бири қалам, ручка, ўчирғич ва ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, имтиҳон учун барча қулай шароитлар яратилган.

Биринчи босқичдан ўтган 480 нафар ўқувчи 2-босқичда иштирок этади. Уларнинг фақатгина 24 нафари Президент мактабига қабул қилинади.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабига кириш учун 1-босқич тест синовлари бўлиб ўтди