Самарқанд шаҳридаги Президент мактабига 2025/2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи босқич тест синовлари ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, жорий йил Президент мактабига кириш истагида бўлган талабгорлардан келиб тушган аризаларнинг 5051 таси қабул комиссияси томонидан тасдиқланган. Тартибга кўра, талабгорлар дастлабки тест синовларида математика фанидан тест саволлари бўйича имтиҳондан ўтказилмоқда. Дастлабки босқич тест синовларидан 480 нафар энг билимли ўқувчи сараланиб, иккинчи босқич синовларида қатнашади.

— Тест синовларига пухта ҳозирлик кўрилди, - дейди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг тест синовларини ўтказиш бўйича Самарқанд вилоятига масъул ходими Жавлон Муяссаров - Тест жараёнларини шаффоф ва ҳаққоний ўтказиш мақсадида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда барча зарурий чоралар кўрилди. Тест жараёнлари якунида барча жавоб варақалари шу ернинг ўзида муҳрланиб, махсус комиссияга топширилади.  

[gallery-24168]

Президент мактаби биринчи босқич тест синовлари натижалари 25 июлга қадар эълон қилинади ва  иккинчи босқич синовлари шу куни ўтказилади ҳамда якунда 24 нафар ўқувчи Президент мактаби ўқувчилари сафига қабул қилинади.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабида ўқишга талабгорлар тест топширди