Президент Ислом Каримов Минск шаҳрига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига жўнаб кетди.Мамлакатимиз Президенти давлат раҳбарларининг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувларида иштирок этади. Мажлисда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилади.
МДҲ саммитининг асосий воқеалари 10 октябрь куни бўлади.