Президент фармони асосида ўқув-семинари ташкил этилди
Тошкент шаҳар Транспорт бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девони томонидан давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Бизнес-омбудсман етакчи инспекторлари ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида бўлиб ўтган ўқув-семинар давомида соҳадаги қонунчилик меъёрлари талабларига риоя этилиши, фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.



Шунингдек, тадбир қатнашчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий ва атрофлича жавоблар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА