Премьера: “Уй” номли қисқа метражли ўзбек мультфильми
Болалар учун мўлжалланган “Уй” номли қисқа метражли ўзбек мультфильми премьера қилинди.
Ушбу анимацион фильм Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ишланган бўлиб, қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг оммалашиб, бир неча юз минг томошабиннинг эътиборини тортди.
Фильм замонавий дунёдаги муҳим ижтимоий муаммолардан бирига эътибор қаратади. Инсонларни ўз “уйини” тартибга солишга ундайди.
Мультфильмнинг марказий воқеаси китобларнинг уйни тарк этишга мажбур бўлиши ва уларнинг ўрнини ижтимоий тармоқлар эгаллаши атрофида қурилган. Бу рамзий тасвир орқали инсонларнинг замонавий ҳаёт тарзи ва қадриятларидаги ўзгаришлар очиб берилади.
Фильмнинг мазмуни ҳар бир томошабинни чуқур мулоҳазага чорлаб, китобхонликка бўлган қизиқишни жонлантириши шубҳасиз.
ЎзА