"Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва Туркиянинг "Iltekno" компанияси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг 6 та туманида замонавий когенерация қурилмаларини қуриш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 34,5 миллион долларни ташкил этиб, шаҳарнинг энергия самарадорлигини оширишга хизмат қилади.  

Айни пайтда Олмазор туманида қурилаётган когенерация қурилмаси улардан бири ҳисобланади.  

Мазкур лойиҳа ишга тушганидан сўнг, қурилма 17 та кўп қаватли уй ва тадбиркорлик субъектларига иссиқлик етказиб беради. Лойиҳани жорий йил охирида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.  

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 2023 йилда Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларида синов тариқасида ишга туширилган когенерация қурилмалари ушбу режадан мустасно.  

Мазкур замонавий когенерация қурилмаларининг аҳамияти ҳақида мутахассислар фикри билан YouTube каналимизда танишишингиз мумкин.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/srGPE1gsp0A" title="Poytaxtning olti tumanida 34,5 million dollarlik kogeneratsiya qurilmalari bunyod etilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

 Насиба Зиёдуллаева,

Дониёр Ёқубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтнинг олти туманида 34,5 миллион долларлик когенерация қурилмалари бунёд этилмоқда (+видео)