Пойтахтимизда “Тошкент кузи” турнири старт олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент кузи” рейтинг турнири старт олди. Унда 260 нафардан ортиқ шахматчи “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ўз маҳоратини синовдан ўтказади.
1-турдан сўнг, “А” гуруҳида 63 нафар спортчи ғалаба нашидасини тотиб кўрди. Гуруҳнинг 6 нафар иштирокчиси эса дурангга имзо чекди, қолган иштирокчиларда эса мағлубият. “Б” гуруҳида дона сураётганларнинг 62 нафари рақиблари устидан ғалаба қозонган бўлса, 10 нафари дуранг билан кифояланишган. Гуруҳнинг қолган аъзолари эса имкониятни бой беришган.
[gallery-14453]
Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари 13 ноябрь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА