Юртимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик шодиёналари кенг нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан жойларда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида турли тадбирлар уюштирилмоқдаки, бу, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришига етарли шарт-шароит яратиш билан бирга, қалбларда ватанга бўлган меҳру-муҳаббат ошишига, дилларга завқ бағишлаши билан эътиборга молик воқелик саналади.

Эртага Миллий Гвардия ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида  пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб ташкил этиладиган анъанавий “Отлиқ кавалерия паради" байрам сайли кўпга манзур бўлиши шубҳасиз.

Пойтахтимизда Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами муносабати билан куч тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кавалерия бўлинмалари, чавандозлик мактаблари, Йилқичилик ва от спорти федерацияси спортчилари иштирокида ташкил этиладиган “Отлиқ кавалерия паради” байрам сайлларида иштирок этадиган жажжи фарзандларимизга, уларнинг ота-оналарига, кўплаб меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этиши билан аҳамиятлидир.

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда “Отлиқ кавалерия паради" ўтказилади