Пойтахт туманлари учта йўналишда ривожлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.
Шота Руставели кўчасида BRT йўлаги ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида автомобил туннели ишга туширилди.
Лекин Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Шаҳрисабз, Махтумқули, Оҳангарон кўчаларидаги тирбандликдан аҳоли норози экани кўрсатиб ўтилди.
Тошкент шаҳри аҳолиси йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳисобига 100 мингдан зиёд мактаб ва боғча ўринларига эҳтиёж бор.
–Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради. 2026 йил Тошкент шаҳри учун “Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши” йили бўлади. Бу ғояни рўёбга чиқариш бўйича катта дастур амалга оширилади, – деди давлатимиз раҳбари.
Келгуси йилда жон бошига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни 3 минг, 2027 йилда эса 3,5 минг долларга етказиш учун пойтахт туманлари 3 та йўналишда ривожлантирилиб, 2026 йилда 9 миллиард доллар, икки йилда 20 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилади.
ЎзА