Президент Шавкат Мирзиёев 20 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Мамлакатимизда инвесторларга яратилган қулайликлар туфайли иқтисодиётда хусусий секторнинг улуши ошиб бормоқда. Тўғридан-тўғри сармоялар киритилиб, саноат, қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида барпо этилган “High Town City” мажмуаси шулардан бири. У кенг қамровли бўлиб, савдо ва кўнгилочар маркази, бизнес маркази, меҳмонхона ва замонавий турар жойларни ўз ичига олган. Бунга 510 миллион доллар тўлиқ хорижий инвестиция йўналтирилган.

Давлатимиз раҳбари савдо марказидаги замонавий тижорат ва хизмат турларини кўздан кечирди. 4 қаватли бинода савдо дўконлари, жумладан, машҳур брендларнинг шохобчалари очилган. Ресторан ва кафелар, кўнгилочар ўйингоҳлар, спорт майдонлари, кинотеатрлар эл хизматида. Ер остида автотураргоҳ бор.

Бир сўз билан айтганда, бу ерда одамлар савдо қилиши, дам олиши, спорт билан шуғулланиб, вақтини чоғ ўтказиши учун барча шароит яратилган. Мажмуа бир кунда 5 минг кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Унда 1 минг 500 киши иш билан таъминланди.

Президентимиз мажмуанинг иқтисодий аҳамияти ва аҳоли учун қулайлигини эътироф этиб, инвестор ва тадбиркорларга кўмак бериш бундан кейин ҳам давлатимиз сиёсатининг стратегик йўналиши бўлиб қолишини таъкидлади. Миллий маҳсулотларимизни брендга айлантириш, уларни ташқи бозорларда таништириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Савдо марказида шинам китоб дўкони ҳам очилган. Шавкат Мирзиёев бу ташаббусни олқишлаб, метро бекатлари, кутиш жойларида ҳам мўъжаз китоб дўконлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини айтди.

Давлатимиз раҳбари ўйин майдончасидаги болажонларни кўриб, самимий меҳр-эътиборини изҳор этди. Бугунги барча саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз келажаги учун қилинаётгани, бунинг учун болалар яхши ўқиб, ақлий ва ижодий салоҳиятини ривожлантириб бориши кераклигини таъкидлади.

Яқинда 24 қаватли, беш юлдузли меҳмонхона ҳам барпо этилиши режалаштирилган. Унда 250 та хона бўлиб, бир вақтнинг ўзида 430 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Катта ва кичик конференция заллари, сузиш ҳавзалари, ресторан ва дўконларда замонавий қулайликлар йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбарига шу ерда қуриладиган замонавий уй-жойлар лойиҳаси тақдимот қилинди. Унга кўра, 1 минг 500 та хонадондан иборат 28 та кўп қаватли уй бунёд этилади. Мажмуа ҳовлиси автомобиллар учун ёпиқ ва яшил ҳудуд бўлади. Болалар боғчаси, ўйин майдончаси, теннис корти, ерости автотураргоҳ ташкил этилади. Мажмуа ҳудуди тўлиқ Wi-Fi билан қамраб олинади ҳамда биноларда шовқинсиз лифтлар ўрнатилади.

Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди. Маълумки, Тошкент метрополитенини Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Президентимиз аввал тақдим қилинган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, бошқа муқобил таклифлар киритиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ тайёрланган янги лойиҳага кўра, метрополитеннинг Чилонзор йўналиши Тошкент трактор заводи даҳасигача узайтирилади. Бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олади.

Яна бир лойиҳага кўра, Бектемир туманида Чирчиқ дарёси яқинида кўп қаватли уйлар, савдо ва хизмат бинолари қуриш кўзда тутилган. Бунинг натижасида туманда урбанизация жадаллашиб, янги марказ пайдо бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Бектемир туманига ташрифи чоғида Ийкота маҳалласида бўлиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Бу ердаги 37 та кўп қаватли уй ва 1 минг 400 та ҳовлида 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Мамлакатимизда маҳаллабай амалга оширилаётган манзилли ишлар Ийкотада ҳам ўз натижасини бермоқда. Янги кўп қаватли уйлар қурилган. Йўлаклар ва ички кўчалар таъмирланган. Майдончаларга гул ва майсалар экилган.

Ўтган йили уч қаватли маҳалла идораси фойдаланишга топширилган эди. Энди давлат бюджети ҳисобидан 358-умумтаълим мактаби қурилди. Президентимиз ушбу янги муассасани кўздан кечирди.

Таълим тизимига бўлаётган эътиборнинг ёрқин ифодасини бу ерда ҳам кўриш мумкин. Қарийб минг ўринли мактабда фан хоналари, компьютер ва хорижий тил хоналари, робототехника тўгараги, лаборатория зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Кутубхона, спорт зали, футбол майдони ва ошхонада болалар учун кенг қулайликлар яратилган.

Педагоглар билан мулоқот чоғида болаларнинг қобилиятини тўғри шакллантириш, касбий таълимни ривожлантириб, битирувчиларни касб-ҳунарли қилиб ҳаётга йўллаш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, ахборот технологиялари, робототехника, муҳандислик каби йўналишларни кенгайтириш, ўсмирларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини кучайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди. 

Маҳалладаги янги уйларнинг биринчи қаватларида иккита хусусий боғча ташкил этилган. Уларнинг Наврўз арафасида очилгани ота-оналар учун байрамона туҳфа бўлди.

Ички имкониятларни ишга солиб, аҳоли бандлигини таъминлаш тамойили бу маҳаллада ҳам намоён. 70 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, 2 та ишлаб чиқариш корхонасида кўпчилик рўзғор тебратаяпти. Президентимиз фармойиши билан эълон қилинган долзарб бир ойлик доирасида томорқадан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари экиш қизғин давом этмоқда.

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида кўчат экиб, яшиллик яратиш кўлами кенгайди. Пойтахтимизнинг Бектемир туманида яна бир боққа асос солинди.

Президентимиз давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга бу ерда кўчат экди.

Ийкота, Мажнунтол, Зилола, Роҳат ва Иқбол маҳаллалари орасидаги бу ҳудуд аввал қаровсиз жой эди. Элнинг бирлиги билан яна бир яшил макон, аҳоли ҳордиқ чиқарадиган парк пайдо бўлмоқда. Уч гектарлик ҳудудга ўрмон концепцияси асосида уч минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. Уларнинг суғорилиши ва парваришига масъуллар бириктирилди.

Маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан самимий мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакилларига ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.  Барчани кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади.

Президент ташаббуси билан эълон қилинган долзарб бир ойлик доирасида маҳаллаларда деҳқончилик ва ободонлаштириш ишлари сафарбарлик билан олиб борилмоқда.

Баҳорда 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Бунда экин жойларини тўғри танлаш, суғоришни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги боғда экилган кўчатлар ана шу эзгу амалнинг давоми бўлди.

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили Давлат дастурига мувофиқ, бу йил кўчатчиликка ихтисослашган 18 та ўрмон хўжалиги ташкил қилинади. Уларда “илм–лойиҳа–амалиёт” тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, плантациялар кенгайтирилади. “Яшил олам” платформаси ишга туширилиб, кўчатларни онлайн сотиб олиш йўлга қўйилади.

Юртимизнинг барча жойларида Наврўз айёми кўтаринки руҳда кутиб олинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир тумани Роҳат маҳалласига ташриф буюриб, байрам сайлида ҳам қатнашди.

Хизмат кўрсатиш ва савдога ихтисослашган маҳаллада 4 минг нафар аҳоли яшайди. Бандликни таъминлаш бўйича янги тизимга мувофиқ, банклар иштирокида маҳалланинг ички имкониятлари юзага чиқарилмоқда.  Ўтган йили юзга яқин аҳоли ишга жойлаштирилган, 256 нафари ўзини ўзи банд қилган, 13 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Иккита ишлаб чиқариш корхонаси, ўнлаб савдо ва маиший хизмат шохобчалари одамларга қулайлик яратмоқда.

Президентимиз ушбу корхоналарни кўздан кечирди. 

Маҳаллада кўчалар обод, хонадонлар саранжом-саришта. Таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт майдончалари, ўқув маркази, амфитеатр, ҳунармандлар ва ахборот-кутубхона марказлари, нуронийлар маскани фаолият юритмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу масканда ташкил этилган сумалак сайлида қатнашди, маҳалла фаоллари, нуронийлар билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда жорий йилги режалар, жумладан, тинчлик-осойишталикни сақлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳақида сўз юритилди.

– Маҳаллангиздаги ободликни, одамларнинг кайфиятини кўриб, мамнун бўлдим. Вақти билан барча туманлардаги имкониятларни оширамиз. Бунинг учун энг асосийси – тинчлик-аҳиллик керак. Илгари чегараларимизда вазият қандай эди? Вазминлик билан, сиёсий ирода билан ҳамма масалаларга ечим топаяпмиз. Барча ишларни қуйи тизимда ташкил қилганимиз учун 10 мингга яқин маҳалланинг ҳолати яққол намоён. “Маҳалла еттилиги” орқали хонадонга етиб борилаяпти. Одамларнинг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар сиёсатида ҳали ишларимиз кўп. Шунинг учун таълимга, ўғил-қизларни ўқитишга катта эътибор беришимиз керак. Ёшлари билимли ва маънавиятли жамият, албатта, фаровонликка эришади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Роҳат маҳалласида умумтаълим мактаби, болалар мусиқа ва санъат мактаби, “Баркамол авлод” маркази, академик лицей фаолият юритмоқда. Яқинда янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди. Булар ҳам ёшлар маърифатини оширишга хизмат қилади.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Икром АВВАЛБОЕВ,

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт мамлакатда бўлаётган ўзгаришларни ўзида ёрқин ифода этаверади