Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

— Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Пойтахтни бошқариш, ривожлантириш ва муҳофаза қилиш бўйича ўзига хос ёндашувлар бўлиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.  

Шунинг учун Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколатини бериш таклиф қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади.

Умуман, Тошкент шаҳри фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгиловчи "Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш вақти келгани таъкидланди. 

"Маҳалла еттилиги"нинг самарасини оширишда пойтахт етакчи бўлиши кераклиги таъкидланди.  

2026 йилдан Тошкент шаҳрида янги тизим жорий қилинади – "маҳалла еттилиги" тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади. Ҳоким ўринбосарларига "маҳалла еттилиги"нинг ҳар бир аъзосига янгича ёндашув асосида КПИ ишлаб чиқиб, тизимдаги ортиқча ҳисоботлар каби бюрократияни йўқотиш топширилди.  

— "Еттилик" ҳисоботлар билан эмас, балки одамларнинг оғирини енгил қилиш билан шуғулланиши зарур, – деди Президентимиз.  

Йиғилиш давомида пойтахт ва унинг туманлари ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази