Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройида “Postda – На посту” газетаси ташкил этилганининг 95 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот тизими, миллий журналистика соҳаси вакиллари таклиф этилди.  

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов бугун мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларини халқимизга етказишда, давр билан ҳамқадам боришда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Ички ишлар вазирлигининг Бирлашган таҳририяти –  “Postda – На посту” газетасининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этди.  

–  Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида бугунги кунда матбуот наинки “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳаларга ҳам айланиб бораётганини таъкидлаган эди, – деди Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Д.Назармуҳамедов. – Бу эса мазкур йўналишда жасур ва довюрак, Ватанни чин юрагидан севадиган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонлар тобора кўпроқ бўлишини таққозо этмоқда. Бугун “матбуот” деганда ҳаётининг қайноқ жабҳаларига дадил кириб борувчи, адолат ва ҳақиқатни мудом устувор  билган сўз усталари кўз ўнгимизда намоён бўлади. Бундай етук ва салоҳиятли кадрлар Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти “Postda – На посту” газетаси ижодий жамоасида ҳам фаолият кўрсатаётгани эътиборга молик.

[gallery-23374]

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимиз миллий медиа оламида “Postda – На посту” газетаси ўз мухлислари, ўз аудиториясига эга босма оммавий ахборот воситаси экани билан аҳамиятлидир. Газета наинки ички ишлар тизими, балки жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган ўзгаришларни фаол ёритиб бормоқда. Таҳририят жамоаси ва унинг ижодий ходимлари республика ва халқаро миқёсдаги ижодий танловларда муваффақият қозонаётгани эътиборга молик. “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлови, “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз”, “Атиргул”, юртимизнинг нуфузли ташкилотлари томонидан ўтказилаётган гендер тенглиги, инсон ҳуқуқларини таъминлашни оммавий ахборот воситаларида ёритилишига доир танловлар шулар жумласидандир. Шу билан бирга кейинги йилларда газета миллий маънавиятимизни юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китобхонлик ва мутолаа маданиятини оширишга оид 11 номдаги китоб чоп эттириб, уларни ички ишлар тизимидаги кутубхоналар, маҳаллаларга етказиб берди.  

Тантанали тадбирда “Postda – На посту” газетасининг тарихий тараққиёт босқичларини кўрсатувчи видеофильм намойиш этилди. Газетанинг  фахрий ходимлари, фаол ва фидойи журналистлар Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шу билан бирга  “Postda – На посту” газеталари – менинг тақдиримда” номли мақолалар танлови ҳамда “Postda – На посту” газеталари – оилавий газетамиз” номли видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланди.

Йиғилишда  Ўзбекистон Респбуликаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири, сенатор Ҳусан Эрматов, Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон халқ артисти, устоз санъаткор Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Ўсаров,  Ўзбекистон журналистлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов ва бошқалар мамлакатимиз медиа маконида “Postda – На посту” газетаси ўз ўрни ва мақеига, ўз аудиторияси ва муштарийларига эга эканини, мазкур газета замон билан ҳамнафас, ҳамқадам одимлаётганини алоҳида эътироф этди.

–  Бугун янгиланаётган Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари томонидан юксак эътироф этилмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг масҳалатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов. – Ватанга, халққа, Президентга садоқат билан хизмат қилиш погонли инсонларнинг энг олий бурчидир. Бу борада “Postda – На посту” газетаси салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Ижодий жамоага келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

–  Мен ҳам бир пайтлари “Postda – На посту” газетасида мухбир бўлиб меҳнат қилгандим, – деди Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов. – Ушбу газета бугунги кунда кўплаб ёш ижодкорлар учун катта маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда. Газета даврнинг тезкор руҳини ўзида кўзгудек акс эттирмоғи зарур. Бу вазифани шараф билан адо этишда “Postda – На посту” газетаси таҳририятига янги ижодий зафарлар тилаймиз.

–  Биз ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни ёритиш билан бирга тобора кўпроқ халқимиз ичига, маҳаллаларга кириб боришга, муштарийларимиз учун янада ҳаётий ва таъсирчан материаллар тайёрлашга  бундан кейин ҳам астойдил интиламиз, – деди Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти “Postda – На посту” газетаси бош муҳаррири, полковник, таниқли журналист Бернора Содиқова. – Президентимизнинг оммавий ахборот воситалари олдига қўйган вазифаларини шараф билан адо этишда бундан кейин ҳам бор куч-ғайратимизни аямаймиз.

Тантанали тадбирда миллий мустақиллигимиз, тинч ва осойишта кунларимиз, жонажон Ўзбекистонимизни тараннум этувчи катта бадиий-мусиқий дастур иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.  Маърифий кеча самимий, файзли  руҳда ўтди.

Назокат Усмонова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Postda – На посту” – миллий медиа макондаги пешқадам газета