Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган бозордаги овқатланиш шохобчасида газ портлаши натижасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Расмий ахборотга кўра, ҳодиса 2 декабрь куни соат 10:49 да «Тараққиёт» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ошхона ишчиси томонидан ёнғин ҳақида ФВБга маълумот келиб тушган ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумот беришича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалига етказилган ҳамда уларнинг ҳолати бошқарма назоратига олинган, вафот этганлар йўқ.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси 3 декабрь куни мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини расман маълум қилди. Тергов доирасида бир нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Портлаш оқибатлари бўйича жиноят иши қўзғатилди