Бу қилмишнинг зарарли томонлари, жамият учун хавфли жиҳатлари ҳақида қанчалик кўп гапирилгани билан у ҳамон кўпчилик мансабдор шахслар учун кўнгил уза олмайдиган "восита" бўлиб қолмоқда.

Давлат хизматида юз мингдан ортиқ киши меҳнат қилаётган бўлса, шундан мансабдор шахс мақомидагилари кўп эмас. Аммо ўтган йили 5,5 мингга яқин мансабдор шахс пора олиб қўлга тушган. Жорий йил ҳам энг кўп хабарлар коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги таҳлилига кўра, 2021 йилда 2020 йилга нисбатан коррупциявий жиноятлар 218 фоизга кўпайган.  

Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2020 йилда 500 миллиард 102 миллион сўмлик моддий зарар етказилган бўлса, 2021 йилдаги моддий зарар миқдори 1 триллион 282 миллиард сўмни ташкил этган.  

Панжара ортида ўтирганлар орасида пора олиш жинояти билан судланиб, озодликдан маҳрум этилган шахслар кам эмас.  

Тошкент вилоятидаги 7-сонли жазони ижро этиш муассасасида шундай маҳкумлардан бири билан суҳбатлашдик.  

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида туғилиб ўсган, 1981 йилда туғилган С.Т. ўз кучи билан олий ўқув юртига ўқишга кирган, узоқ йиллар ўз соҳаси бўйича меҳнат қилган. Унинг ишдаги мавқеи юқорилаб бораётган эди.  

Бироқ, афсуски, пулни деб у ўз ҳаётини бир лаҳзада кулга айлантирди.  

Жиззах вилояти экология инспекциясида вақтинча бошлиқ бўлиб ишлаётган С.Т.га дарахтлар ноқонуний равишда кесилгани билан боғлиқ жиноят ишини очиқламаслик учун 2 миллион сўм пул таклиф қилишганида, у нафсига қулоқ тутди... Оқибатда ўзи тасаввур ҳам қила олмайдиган оғир вазиятга тушди. 

Бироқ, "ғишт қолипдан кўчган", энди содир бўлган қилмишини тўғрилаш имконсиз эди. Шу тариқа у ишидан, оиласи эса ягона боқувчисидан маҳрум бўлди. Вояга етмаган тўрт фарзанди чирқиллаб қолди...  

– Икки миллион сўм пора таклиф қилишди, мен уни олганим учун қўлга тушдим ва қамалдим, – дейди маҳкум. – Бошимдан кечирганларим, оиламни қийин аҳволда қолдирганим учун қилмишимдан қаттиқ пушаймон бўлдим. Озодлигим олдида нафақат миллионлар, балки миллиардлар ҳам аслида арзимас эканига қайта-қайта иқрор бўляпман. Тўғри, қилмишимга яраша жазо олдим. Қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Бундай ҳолатларни умуман қилиш керак эмас экан. Ноқонуний ҳаракатлар охир-оқибат қамоққа олиб келиши муқаррар.  

Маҳкумлардан оиласи, фарзандлари ҳақида сўралса, доим оғир тин олади. Айримлари эса кўз ёшларини тия олмайди.  

Суҳбатдошимиз вояга етмаган тўрт фарзандини қанчалик соғинса ҳам, учрашувга олиб келишларига қарши. Уларнинг бундай жойлар борлигини билишини ҳам, кўришини ҳам истамас экан.  

– Фарзандларим билан белгиланган вақтда телефон орқали гаплашиб турибман, – деб давом этади у. – Турмуш ўртоғим келиб туради. Буларни бошдан кечириш жуда оғир. Шунинг учун бошқаларни жиноятга қўл урмасликка чақираман. Айниқса, пора олишнинг охири вой, бир кун бўлмаса, бошқа бир куни барибир бу фош бўлади. Жиноятнинг инсон ҳаётига, фарзандларга, оиласига салбий таъсирини ювиб ташлаб бўлмайди...  

Булар бир маҳкумнинг пушаймонлари, тазаррулари. Уларни ўқиган, эшитган кимдир бундан сабоқ чиқарса, кимдир хато йўлдан қайтса, ажаб эмас.  

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан ҳамкорликда тайёрланаётган бундай материалларни эълон қилишни давом эттирамиз.  

<iframe width="1180" height="664" src="https://www.youtube.com/embed/YCR98B-Su6Q" title="Пора олиб, панжара ортига кетган мансабдор шахс тазаррулари" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Норгул Абдураимова,  

Нишон Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пора олиб, панжара ортига кетган мансабдор шахс тазаррулари (+видео)