Попда янги маҳалла биноси очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманидаги Мустақиллик маҳалласи учун барпо этилган замонавий бино тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Янги иншоот маҳалла тизимида аҳолига яқин ва самарали хизмат кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Бугунги кунда мамлакатимизда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ижтимоий хизматлар самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Поп туманида фойдаланишга топширилган мазкур бино ҳам ана шу ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди.
Мазкур замонавий бинода фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ва маҳалла фаолиятини самарали ташкил этиш учун барча шароит яратилган.
[gallery-28805]
Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, маҳалла фаоллари ва аҳолини қутлади. У ўз сўзида маҳалла институтини янада мустаҳкамлаш, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Маросимда туман аҳолиси, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этиб, янги бинодан мамнунлик билдирди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА