Попда тўрт эгизак дунёга келди
Наманган вилоятида Поп туманида яшовчи 30 ёшли Мадина Икромова тўрт ўғилни дунёга келтирди.
Наманган вилояти Поп туманида яшовчи 30 ёшли Мадина Икромова тўрт ўғилни дунёга келтирди.
Мадина Икромова аввал бир қизнинг онаси эди. Чақалоқлар дунёга келган оила аъзоларининг қувончи чексиз.
– Кесар кесиш орқали туғилган чақалоқларнинг биринчиси 902 грамм, иккинчиси 1360 грамм, учинчиси 1701 грамм, тўртинчи кенжатой эса 1400 грамм вазнга эга ҳолда туғилди, – дейди вилоят перинатал маркази директори Ирода Муҳиддинова. – Ҳозир она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши. Барча зарур тиббий муолажалар ўтказиляпти.
Абдулла Ғозиев