Попда пахта йиғим-терими қизғин паллада
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Поп тумани пахтазорларида бўлиб, “Яккатут” ММТП ҳудудидаги “Шуҳрат Умид сервис”, “Эркин эмин”, “Ботир Нодир” фермер хўжалиги пахта майдонларида терим жараёнларининг бориши билан танишди.
Ўрганишлар давомида вилоят раҳбари «Чиғаноқ ҳосили» фермер хўжалигида жараённи кўздан кечириб, теримни сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Ҳосили йиғиб бўлинган майдонларда ғўза қатор оралиқларига махсус отрядлар орқали бошоқли дон экиш ишлари олиб борилаётгани кўрилди.
[gallery-19301]
Таъкидлаш керак, жорий йилда туманда 9915 гектар ер майдонида ғўза парваришланди. Ялпи ҳосилдорлик 35810 тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
Навбатдаги манзил Найман ММТП ҳудудидаги “Шоира Дилшода” фермер хўжалиги бўлди. Миришкорлар жорий мавсумда 26 гектар майдонда пахта етиштирди. Айни вақтда пахта терими қизғин давом этмоқда. Кунига юзга яқин теримчи ҳашарда қатнашмоқда.
Вилоят раҳбари теримчилар билан суҳбатлашиб, илғорларга эсдалик совғаларини топширди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА