Помидор ақлий фаолиятни оширади
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, помидор руҳий ҳолатни яхшилаб, кайфиятни кўтаради. Шу сабаб ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар бу сабзавотни кўпроқ исътемол қилишлари керак.
Помидордаги "тирамин" моддаси серотонинга айланиб, кайфиятни кўтаришга ва стрессга қарши курашишга ёрдам беради.
Шунингдек, помидор хотира ва мия саломатлигини яхшилаш, баъзи турдаги саратон хавфини камайтириш ва терини ҳимоя қилиш каби ижобий хусусиятларга ҳам эга.
Шу билан бирга, помидор етиштириш қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам энг сердаромад ва харидоргир ҳисобланади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биргина ўтган йилда Ўзбекистонда 2 миллион тоннадан зиёд помидор етиштирилган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича. Жумладан, фермер хўжаликларида – 451,1 минг тонна, деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 1,7 миллион тонна, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 125,9 минг тонна помидор етиштирилган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА