Полвонларимиз Загребда шоҳсупага кўтарилди
Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг юнон-рум кураши баҳсларида Алишер Ғаниев ва Айтжан Халмаханов мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер полвон -60 кг. вазнда кумуш, Айтжан полвон эса -63 кг. вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Афсуски, Жасурбек Ортиқбоев, Меҳрож Баҳромов, Исломжон Баҳромов, Нозимжон Бойқўзиев, Абдулло Алиев, Дониёрхон Накибов, Самандар Бобоназаров, Темурбек Насимов ва Жалгасбай Бердимуратов каби полвонларимиз медаллар учун курашиш йўлида мағлуб бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА