Польшада Исландия элчихонаси очилади
Жорий йил 1 декабрь куни Варшава марказида Исландия дипломатик ваколатхонаси очилади.
Исландия Ташқи ишлар вазирлиги ўтган йил Польша ҳудудида элчихона очиш зарурлигини маълум қилган эди. Сабаби, Польша ўзаро муносабат тамойили бузилгани учун Рейкьявик шаҳрида 9 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ваколатхонасини ёпиб қўйиши мумкин, деган хавотир бор эди.
Ҳозир Польшада Лихтенштейн, Сан-Марино, Андорра ва Монакодан ташқари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳамда қитъанинг барча мамлакатлари элчихонаси бор.
Г. Абдуллаева, ЎзА