RMF FM радиоси хабар беришича, ноябрь ойида Польшада кенг қамровли ҳарбий тайёргарлик дастури ижрога йўналтирилади.
- Ҳарбий учувчиларни тайёрлаш дастурига мувофиқ, жорий йил охирига қадар Мудофаа вазирлиги томонидан бир неча минг, келгуси йил ҳатто 30 000 киши ўқитилиши режалаштирилди, - дейилган тегишли баёнотда.
Тингловчи 30 кунгача давом этадиган курс давомийлиги ва жойини ўзи танлаши мумкин. Шунингдек, кўнгилли фуқаро мудофааси соҳасини ўзлаштириш ёки ҳарбий ихтисосликни танлаш қарорини ҳам ўзи қабул қилади.
Қайд этилишича, дарс жараёнида дронни бошқариш, ўқ отиш ва ҳарбий тиббиёт бўйича машқ олиб борилади. Курс якунида ҳарбий қасамёд қабул қилинади ва захира ҳарбий мақоми берилади.
Ҳозир Польша армияси нуфус 200 000 дан ошган. Мамлакат расмийлари бу кўрсаткични 300 мингга етказмоқчи.
С.Раҳимов, ЎзА