Термиз халқаро аэропортидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Покистондаги ҳалокатли сув тошқинларидан жабрланганлар учун инсонпарварлик юклари ортилган ҳаво транспортини Карачи шаҳрига жўнатди.

БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ходимларининг таъкидлашича, Покистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинларидан минглаб аҳоли жабрланиб, уй-жойидан ажралган. Сув тошқинлари туфайли 7,6 миллионга яқин киши ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддан кўчирилган. Уларнинг қарийб 600 минг нафари ижтимоий кўмак бериладиган бошпаналарда яшамоқда. Мамлакат расмийлари энг кўп талофот кўрган туманларда тошқин сувларининг чекиниши олти ойгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Ўзбекистон давлати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси вазият мураккаблигича қолаётган Покистон ҳудудларидаги сув тошқинларидан жиддий азият чекканларга кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тақдим этган самолёт орқали сув тошқини сабабли уй-жойидан мосуво бўлган кишиларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш мақсадида қарийб 15 тонна яъни, 84 та қочоқлар учун мўлжалланган ихчам турар-жой тўпламларини жўнатди.

Инсонпарварлик юклари дастлаб Ўзбекистон Республикаси кўмагида “Termez Cargo Centre” халқаро транспорт-логистика хаби ҳудудида ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Минтақавий гуманитар-логистик марказига келтирилди. Бу ердан иккита оғир юк автомашинасига ортилиб, Термиз халқаро аэропортидаги ҳаво лайнерига етказилди.

– Биз Ўзбекистон ҳукуматининг қўллаб-қувватлови орқали БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фавқулодда вазиятларда тезкор гуманитар ёрдам кўрсатиш имконига эга бўлаётганини юксак баҳолаймиз, – деди БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Ўзбекистондаги вакили М.Турсунов. – Мазкур минтақавий хаб орқали юзга яқин юк машинасига ортилган қарийб мингта қочоқлар учун мўлжалланган ихчам турар-жой Покистонга жўнатилган эди. Сув тошқинлари оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш учун ҳаво йўллари орқали амалга оширилган бу ёрдам ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг яқиндан қўллаб-қувватлаши самарасидир. Барча шароитларга эга замонавий гуманитар-логистик марказ фавқулодда вазиятлар учун бирламчи зарур буюмлар захирасини сақлашдан ташқари БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Афғонистон, Покистон, Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа давлатларга моддий инсонпарварлик ёрдами юкларини етказиб беришнинг энг қулай ташиш нуқтасига айланди.

БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Покистондаги сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимиятларга 1,2 миллион донадан ортиқ зарур буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш режаси доирасида моддий-техник кўмак кўрсатишни мувофиқлаштиришда давом этмоқда. Ҳозирга қадар аҳолига тарқатиш учун 1 миллион донадан ортиқ бирламчи зарурий буюмларни мамлакат расмийларига топширди.

Ўзбекистонда ташкил этилган ушбу рейсдан ташқари БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси инсонпарварлик ёрдами юкларини ҳаво йўллари орқали етказиб бериш мақсадида Дубайдан 22 та ана шундай парвозни амалга оширган. Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдами юкларини БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Покистондаги идораси қабул қилиб олиб, сув тошқинидан жабрланганларга тарқатади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонга Термиз орқали инсонпарварлик ёрдами жўнатилди