Покистон шимоли-ғарбида кучли ёмғир ортидан сув тошқини ва кўчки юз берди. Натижада 277 киши ҳалок бўлган. Расмийларга таяниб, “Arab news” маълум қилишича, қутқарувчилар йўқолганларни қидиришда давом этяпти. Иқлим ўзгариши мамлакат шимолидаги тоғли ҳудудлар аҳолисини тўсатдан авж олаётган кучли ёғингарчиликка қарши янада ҳимоясиз ҳолга келтирмоқда.

Хайбер-Пахтунхва музофоти Бунер туманида жума куни содир бўлган тошқин туфайли 150 дан кўп одам йўқолган.

Фавқулодда хизмат вакили Муҳаммад Сухайл маълум қилишича, вайроналарни тозалаш учун муҳандислар ва оғир техника жалб қилинган. Вилоят бош вазири Али Амин Гандапур сўзларига кўра, ҳукумат оилаларни хавфсизроқ жойга кўчишга ундамоқда. Фуқароларга уй-жойни тиклашда ёрдам бериладиган бўлди.

Покистонда 26 июндан бери одатдагидан анча кучли муссон ёмғири кузатиляпти. Бунинг оқибатида ҳозиргача мамлакат бўйлаб камида 645 киши, жумладан шимоли-ғарбда 400 инсон ҳаётдан кўз юмди. Миллий Табиий офатларни бошқариш бошқармаси якшанба куни жуда кўп ҳудудларда шаррос ёмғир бошлангач, сув тошқинидан огоҳлантирди.

Ҳарбий баёнотда Ҳаво кучлари нодавлат ташкилотлар томонидан берилган 48 тонна ёрдам юкини Карачи портидан минтақа пойтахти Пешоварга олиб чиқиб, тошқин оқибатини бартараф этиш амалиётида фаоллик кўрсатганини айтди. Ҳаво кучлари юкни тез етказиб беришни таъминлаш учун ҳаво кўприги ўрнатган.

Душанба куни Бош вазир Шаҳбоз Шариф раислигида Хайбер-Пахтунхва, шунингдек шимолий Гилгит-Балтистон ва Кашмирнинг Покистон томонидан бошқариладиган, сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларига ёрдам кўрсатиш жараёнини кўриб чиқиш бўйича юқори даражадаги йиғилиш ўтказилди.

Ҳукумат баёнотига кўра, мажлисда расмийлар сув тошиши оқибатида давлатга қарашли ва хусусий мулкка 450 000 доллардан кўп зарар етказилгани тахмин қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гуманитар агентлиги энг кўп зарар кўрган манзиллар, шикастланган йўллар ва алоқа тизими узилган ҳудудларга махсус гуруҳлар сафарбар қилинганини билдирди. Ёрдам агентликлари эҳтиёжмандларга озиқ-овқат, сув ва бошқа воситалар орқали ёрдам кўрсатяпти.

М.Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда яна тошқин: 150 одам бедарак