Поездлар қатновида ўзгариш бўлади
Йўловчилар диққатига!
Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб, йўловчиларнинг узоғини яқин қилиб келаётган 92/91-сонли ҳамда 94/93-сонли йўловчи поездлари ҳаракатида ўзгариш бўлмоқда.
Бугунги кунгача Тошкент жанубий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган мазкур поездлар, 2020 йил 26 ноябрдан бошлаб, Тошкент марказий (шимолий) вокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Ҳаракат жадвалида эса ўзгаришлар бўлмайди.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
ЎзА