Поездда носозлик, аммо хавф йўқ
Ижтимоий тармоқларда "Пахтакор" метро бекатида поездда носозлик кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йил 14 апрель куни "Пахтакор" метро бекатига кириб келган 27-сонли, 1985 йилда ишлаб чиқарилган ҳаракат таркибида техник носозлик аниқланган. Амалдаги йўриқномаларга мувофиқ, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча йўловчилар бекатга туширилган ҳамда ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига юборилган.
Шундан сўнг, йўналишдаги узлуксиз ҳаракатни таъминлаш мақсадида 3 дақиқа вақт ичида захира поезди йўналишга чиқарилган.
Ижтимоий тармоқларда айтилган тутун чиққани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА