Нукусда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги VII пленуми бўлиб ўтди. Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқиб, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳисоботи, партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди. Кун тартибидаги биринчи масала бўйича партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергеновнинг маърузаси тингланди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўтган 2021 йилда ўз фаолиятини партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борди. Ўтган йилда жами 44 та бошланғич партия ташкилоти янгидан ташкил этилган бўлиб, партия сафига 6395 та аъзо янгидан қабул қилинди. “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 381 та маҳаллада 3576 та хонадон ва 381 та хўжалик юритувчи субъект ўрганилди.

[gallery-7178]

Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 472 та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 114 та мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилди. 92 та мурожаат мутасадди органларни жалб этиш орқали жойида, 272 та мурожаат ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди. Ҳисобот даврида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари ташаббуси билан партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида жами 35 киши ишга жойлаштирилди. 2021 йил давомида Халқ депутатлари шаҳар ҳамда туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан сессия мажлислари кун тартибига жами 60 та масала киритилди. Аммо, партиянинг баъзи туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари сессиялар ва доимий комиссияларга бирорта масала ёки таклиф кирита олмаганлиги кескин танқид қилинди. Шу билан бирга, аксарият туман кенгашларнинг тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш ёки депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Д.Қурбаниязовнинг ҳисоботи тингланди. Жорий йил Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида партиянинг барча тузилмалари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч, имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Пленум кун тартибида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритилди. “Адолат” СДП томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда ва аҳоли ўртасида партия нуфузи юксалишида самарали меҳнати билан ижобий натижаларга эришган шаҳар ва туман Кенгашлари раислари ташаккурнома, самарали меҳнати ва намунали иш фаолияти учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.Қурбаниязов партия Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пленумда айрим Кенгашларнинг фаолияти танқид қилинди