Пиёдалар учун қулайлик
ФОТОРЕПОРТАЖ
4Р 117 шимолий айланма йўлининг Янги Наманган туманидан ўтган қисми, яъни Чортоқ кўприги атрофида транспортлар оқими катта. Бу эса йўлни кесиб ўтиш жараёнида пиёдаларга қийинчиликлар туғдиради.
Хусусан, Ишонч маҳалласидаги ўғил-қизларнинг аксарияти йўлнинг жанубий томонида жойлашган 62-сонли мактабга қатнайди. Уларга йўлни кесиб ўтишда хавфсиз, қулай шароит яратиш мақсадида янги ер ости пиёдалар ўтиш туннели қурилишига киришилди.
Таъкидлаш жоиз, туннель учун 4Х2,30 ҳажмда тайёр бетон конструкциялар ўрнатилади. Бу эса қурилишни тез ва мустаҳкам бўлишини таъминлайди.
[gallery-22349]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА