Юртимизда инновацион ғоялар жадал ривожланиб келаётган бугунги кун шароитида барча соҳалар сингари пиллачиликда ҳам катта янгиликлар амалиётга жорий қилинмоқда.

   Ўзининг асрий тарихига эга бўлган ипак қуртини етиштириш борасида доно халқимиз анча самарали усулларидан фойдаланиб ундан мўл ҳосил олиш жараёнларини ўрганди.  Ўз ўрнида уларнинг меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб мукофотланмоқда. 

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 8 июлдаги "Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ жорий йил 1 январдан бошлаб хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг ҳар бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилиши йўлга қўйилди.   
 
Хўш, масъул ташкилотлар томонидан субсидия ажратиш тартиби қандай амалга оширилмоқда? Субсидия олувчиларга бу борада қулайликлар яратилаяптими? Шу каби саволлар билан биз Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов билан суҳбатлашдик.  
 
–“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда ҳар йили пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик корхоналари таклифларига асосан келгуси йилда пилла етиштириш ҳажми бўйича  асосий мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқади, –деди Баҳром Шарипов. – Айни кунларда, республикамиз ҳудудларида ипак қуртларини парваришлаб пилла хомашёси етиштирувчи аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг “Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини тушунтириш ҳамда тарғибот қилиш ишлари амалга ошрилмоқда.

  Хусусан, қарор билан тасдиқланган низомга асосан, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳар йили 20 июлгача мамлакатимиздаги пилла етиштириш прогнозлари ишлаб чиқилиб Молия вазирлигига берилади. Молия вазирлиги прогноз асосида бюджетдан субсидия ажратиб қўмитага 1 февралгача ўтказиб беради. Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари “Агропилла”МЧЖлар билан супсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ва 25 февралгача уюшманинг худудий бошқармасига беради. Худудий бошқарма эса рўйхатларни умумлаштириб 1 мартгача қўмитага юборади. Қўмита томонидан 10 апрелгача пулларни субсидия олувчиларга бериш учун махсус ҳисобварақларга ўтказади. Етиштирилган пилла ҳосили учун мазкур субсидия 2025 йил 1 январга қадар ажратилади.  
 
Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ўз махсус ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағлар субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига тақсимлайди.  
Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида жойларда айрим муаммо ва камчиликлар ёки тушунмовчилар вужудга келган тақдирда, қўмита томонидан ушбу ҳолат сабаблари тез фурсатда ўрганилади ҳамда уни бартараф қилиш чораси кўрилади.   
 
Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик корхоналари томонидан мазкур қарор ижросини таъминланишини доимий равишда назорат қилинади ва қонун бузилишларга йўл қўйилмаслиги юзасидан амалий чора-тадбирлар олиб боради.   
Етиштирилган пилла хомашёсининг ҳар бир килограмми учун 24 700 сўм  пилланинг ўртача ҳарид нархи бўйича ҳамда 5 000 сўм миқдорида субсидия маблағлари пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик корхоналари томонидан қурт боқувчиларга тўлаб берилади.   

ЎзА мухбири Гулноза Бобоева суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллакорларга субсидия ажратиш тартиби қандай амалга оширилмоқда?