Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида қўмита раиси Иқболжон Эргашев бошчилигида ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари ва пиллани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда корхоналар фаолиятида учраётган тўлов интизоми камчиликлари, экспорт кўрсаткичлари ва соҳадаги муҳим масалалар муҳокама қилинди. Корхоналар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотда ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун аниқ топшириқлар берилиб, амалга ошириш учун якуний муддат белгиланди. 

Шунингдек, тадбирда жорий йил 3 майдаги “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Қўмита раиси йиғилишда иштирок этган ҳар бир корхона раҳбари билан алоҳида суҳбат ўтказди. Мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берилди. 

Шу билан бирга, тадбирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги, кейинги мавсумга тайёргарлик, экспорт ва саноатни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачилик: Экспорт ва саноатни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди