Персеид метеор ёмғири 13 август куни энг юқори чўққисига чиқади (+видео)
Персеид метеор ёмғири 13 август куни энг юқори чўққисига чиқади, осмонда оқ метеорлар кўринади.
Йилнинг энг ёрқин "юлдуз учиши" ҳодисаси дея таърифланаётган ушбу ҳодиса Swift-Tittle кометаси қолдиқлари Ер атмосферасида ёниб, гўзал манзара ҳосил қилади. Бир соатда 60 тагача метеор кўриш мумкин.
Халқаро планетарийларнинг маълумотларига кўра, Персеидлар тунги осмонни тезда кесиб ўтадиган ёрқин оқ метеорлари билан ажралиб туради. Улардан энг ёрқинларининг ёруғлиги бир неча сония давом этиши мумкин. Бундай ғайриоддий ёрқин метеорлар болидс деб аталади.
Метеор ёмғиридаги заррачаларнинг ҳаракат тезлиги секундига тахминан 60 километрга етади. Персеидлар Ер 109P/Swift-Tittle кометаси қолдирган чанг булути орасидан ўтганда пайдо бўлади.
Комета Қуёш атрофида тахминан 134 йилда бир марта айланади. Кейинги сафар у Ерга 2126 йил 12 июлда яқинлашади.
Ҳар йили август ойида Ер бу комета қолдирган космик чанг ва муз зарралари булути орасидан ўтади. Атмосферада қум зарралари каби майда зарралар ёниб, осмонда ёрқин из қолдиради. Бу ҳодиса халқ орасида "отилаётган юлдуз" деб аталади.
Метеор ёғинларининг энг фаол даври август ойининг кечаларига тўғри келади, шундан сўнг унинг интенсивлиги аста-секин пасаяди.
Маълумот учун, Метеор ёмғири — Ер атмосферасига комета ёки астероид қолдиқлари жуда юқори тезликда кириб келиб, ёниб кетиши туфайли осмонда кўплаб "учувчи юлдузлар" ҳосил бўладиган табиий астрономик ҳодиса. Бу вақтда қисқа вақт ичида юлаб ёки ўнлаб метеорлар бир нуқтадан отилиб чиқаётгандек кўринади. Кометалар қуёшга яқинлашганда ўз орқасидан чанг ва тош зарраларини қолдиради. Ер ҳар йили орбитаси бўйлаб ҳаракатланиб, шу чанг изидан ўтганда метеор оқимлари юзага келади.
Зарралар Ер атмосферасига жуда катта тезликда (секундига ўнлаб километр) урилади ва ҳаво билан ишқаланиб қизиб, порлайди. Бу майда зарралар Ер сиртига етиб келмасдан бутунлай ҳавода ёниб тугайди, шунинг учун одамлар ёки табиатга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
https://youtu.be/FloI0h5f4m4?si=wQDe9pg79NqBxRfk
Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА