Пентагон Украинага 300 миллион доллар ажратади
АҚШ мудофаа вазирлиги мамлакат конгрессини Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш бўйича хабардор қилди. Маблағлар Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасида ажратилади.
Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги маълум қилди.
– Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун 300 миллион долларгача ёрдам кўрсатилади, – дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида. Бу қарор АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдиради.
Байден маъмурияти ишга келганидан буён Америка Қўшма Штатлари Украинага хавфсизлик мақсадида 2,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди.