Педагогларни саралаш имтиҳонлари
Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Тест жараёнида Сирдарё вилоятидан 186 нафар малакали педагог иштирок этди.
Синовлардан энг юқори балл тўплаган малакали педагогларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.



Ш.Суяров, ЎзА мухбири