Хабар берилганидек, Тошкент шаҳрида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар таълим соҳаси ва муаллимларга эътибор, камтарона хизматларини юксак баҳолагани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Эътироф этилганлар орасида Хоразм вилояти Шовот туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси Ихтиёр Матмуродов ҳам бор. У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан тақдирланди.
Узоқ йиллик тажрибага эга устоз таассуротлари билан ўртоқлашди. Батафсил ютубдаги саҳифамизда томоша қилинг.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/zjrRR5AXNgQ?si=5tsPVvoSk3ZAQjd0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Марҳабо Ҳожиакбарова,
Нишонбой Абдувоитов (видео),
ЎзА