Педагоглар саховат карвони Сирдарёда
Халқимизда азал-азалдан одамийлик, меҳр-оқибат, бир-бирини қўллаш, йиқилганни суяш каби эзгу ишлар улуғланиб келинади.
Халқимизда азал-азалдан одамийлик, меҳр-оқибат, бир-бирини қўллаш, йиқилганни суяш каби эзгу ишлар улуғланиб келинади. Бундай инсонпарварлик фазилатлари қадрият даражасига кўтарилган. Юртимизда кечаётган синовли жараёнлар халқимизни янада бирлашишга, баҳамжиҳат бўлишга ундамоқда.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида Сирдарё воқеасида жабрланган юртдошларимизга кўмак бериш мақсадида хайрия тадбири эълон қилиниб, “Саҳоват ва кўмак” штаби ташкил этилди.
Мана шундай синовли кунларда ватандошларимизга ҳолидан хабар олиб, маънанавий-руҳий ёрдам кўрсатишни мақсад қилган институт жамоаси бу жараёнларда фаоллик кўрсатди.

Қарабсизки, тез орада жабрланганларга керакли бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ҳамда ҳомийлик маблағлари жамланиб, саховат ва оқибат карвони Сирдарё томон йўл олди...
Тўпланилган хайрия маҳсулотларининг барчаси институт ходимлари томонидан ўз эгаларига етказилди. Улар билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўралди.
Синовли кунлар яқин орада ортда қолади. Мана шундай муборак Рамазон ойида қилинган ниятлар албатта амалга ошади. Саховат ва меҳр-оқибат ишлари давом этади.
Биз – ЧДПИ жамоаси сизлар биланмиз, азиз Сирдарёликлар!