“Педагог” театр студияси ғолиб бўлди
Андижонда “Энг фаол талабалар театр студияси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Андижон вилояти Қўғирчоқ театрида ўтказилган танловда вилоятдаги 7 та давлат олий таълим муассасаси талабалар театр студиялари жамоалари иштирок этиб, ўзларининг истеъдод ва маҳоратларини намойиш этди.
Турли мавзулардаги қизиқарли спектакллар намойиши, ранг-баранг ва ўзига хос чиқишлар билан ўтган танловнинг якуний натижаларга кўра, Андижон давлат педагогика институтининг “Педагог” талабалар театр студияси жамоаси ғолиб деб топилиб, танловнинг навбатдаги босқичига йўлланма олди.
[gallery-16470]
Ғолиб ва иштирокчи жамоалар танлов ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари