Педагог-кадрлар билан учрашув ўтказилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагоглари билан учрашув ўтказди.
Ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларидаги муаммолар, ечимини кутаётган масалалар, олдинда турган вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда таълим сифати, ташкилий ва янги баҳолаш тизими билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди.

Йиғилиш аввалида Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда тегишли туманлар мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиғи лавозимига тайинланган янги раҳбарлар жамоага таништирилди.
Тадбирда боғчалар билан боғлиқ масалалар, янгиликлар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, қайд этилганидек, эндиликда боғчалар учун янги тизим қилинади, навбат кутиб турган ота-оналар учун энг яқин ҳудудда қайси боғчада бўш жой борлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали очиқ маълумотлар жойлаб борилади.

Боғча ва мактаблар фаолиятидаги кўп функциялар рақамлаштирилади, жамоатчилик учун шаффофлашади. Шунингдек, тадбирда муаммолар ҳам муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА