Пайариқда бу гал ҳам “рекорд” бўладиёв?
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов айни пайтда Пайариқ туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказмоқда.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов айни пайтда Пайариқ туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича соат 11:00 гача вилоят ҳокимига ўз мурожаатларини билдириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар 481 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Э.Турдимовнинг 2019 йилнинг 19 февраль куни Пайариқда ўтказган сайёр қабулида 600 дан ортиқ мурожаат тушган эди.
Ушбу мурожаатларнинг аксарияти тумандаги йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, электр ва газ таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш ҳамда “Челак деҳқон бозори” ва унинг атрофидаги уй-жойлар бузилиши масаласида бўлган эди.
Э.Турдимовнинг яқинда Самарқанд шаҳрида ўтказган сайёр қабулида 520 дан ортиқ, Пастдарғомда эса 370 дан кўпроқ мурожаат қайд этилган.