Пайариқда ҳам кўчма дўконлар ташкил этилди
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, махсус жиҳозланган ва дезинфекция қилинган 10 та автомобилда 15 тоннадан ортиқ озиқ-овқат ва кундалик турмуш учун зарур маҳсулотлар жойланиб, қишлоқлар томон йўл олди.
Пайариқ туман ҳокимлиги туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда туманнинг олис ҳудудлари аҳолиси учун кўчма савдо дўконлари ташкил қилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, махсус жиҳозланган ва дезинфекция қилинган 10 та автомобилда 15 тоннадан ортиқ озиқ-овқат ва кундалик турмуш учун зарур маҳсулотлар жойланиб, қишлоқлар томон йўл олди.
Кўчма савдо дўконларини юритувчи тадбиркорларга маҳсулотларни арзон нархларда сотиш юзасидан кўрсатма берилган. Бунинг учун уларга бир қатор имконият ва имтиёзлар ҳам яратилган.
Бугун кўчма дўконлар Полвонариқ, Шўртепа, Тараққиёт, Дўстлик, Жувозхона маҳаллалари аҳолиси хизматида бўлди.
