Пахта йиғим-терими пайтида далаларда етиштирилган ҳосилни нес-нобуд ва пайҳон қилиниши ҳамда ўғирланишини олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Улар ҳар гектар майдон, ҳар бир фермер хўжаликлари далаларида тун-у кун назорат тадбирларини ўтказмоқда.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида жорий йилнинг 17 сентябрь куни Қоракўл тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг “Тожикент” маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш манзили ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилган. Натижада фуқаронинг молхонасида 230 килограмм пахта, 6 килограмм чигит ва пахтадан чигитни тозалаш дастгоҳи борлиги аниқланган. Барча ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги тезкор профилактик тадбир давомида туманнинг “Дарғабоғи” маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш манзили ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилди. Натижада унинг яшаш хонадони молхонасидан 220 килограмм пахта хомашёси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди. Олиб қўйилган пахта хомашёси Қоракўл тумани Пахта тозалаш пунктига топширилди.

Худди шундай ҳолат Ғиждувон туманида ҳам содир этилганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ғиждувон тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан “Пахта – 2022” йиғим терими мавсумида пахта хом ашёсини талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон тумани “Вазиршоҳ” ҳамда “Чағдари” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар “ИСУЗУ” русумли юк машинасида жами 6 000 (олти минг) кило пахта хом ашёсини яширин равишда олиб кетаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу шахслар пахта хом ашёсини Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Ғойибон” маҳалласида яшовчи фуқародан ҳар килограммини 9.000 (тўққиз минг) сўмдан сотиб олиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳар учала ҳолат юзасидан суриштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Бу каби қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш борасидаги тезкор профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтани талон-торож қилишга йўл қўйилмайди