«Пахтакор» чемпионлик курашига қўшилди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасидаги қолдирилган «Нефтчи» — «Пахтакор» баҳси бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувнинг 16-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Дониёр Абдуманнопов жарима майдони ташқарисидан ажойиб тарзда гол урди ва «Пахтакор» учун муҳим бўлган ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.



Шу тариқа, Максим Шацких шогирдлари биринчи даврани 22 очко билан 4-поғонада якунлаган бўлса, «Нефтчи» 19 очко билан 8-ўринда қолди. Суперлигада «Насаф» 26 очко билан карвонбоши сифатида бормоқда. «Металлург» кичик танаффусга бор-йўғи 7 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг сўнгги поғонасида чиқмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА